Меню

Қашқадарё

05.05.2020 1462

УЛАР ЧЕГАРАЧИЛАР КЎМАГИДАН МАМНУН

Саховат ва кўмак

Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган карантин даврида иқтисодий қийинчиликка дуч келган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни қўллаб-қувватлаш инсонийликнинг юксак намунасидир.

Бугунги синовли кунларда халқимизга хос ана шу каби эзгу амаллар ёрқин намоён бўлаётгани эса қувонарли. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида турли ташкилотлар, тадбиркорлар, ўзига тўқ инсонлар томонидан эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида  бошланиб кетган тадбирлар барчага бирдек ишонч,  руҳ  бағишламоқда.

Деҳқонобод туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм жамоаси ҳам туманнинг чегара ҳудудидаги учта қишлоқда истиқомат қилаётган ўттизга яқин эҳтиёжманд оилага 10 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

Эътиборли жиҳати, ҳарбий қисм қўмондонлиги ушбу оилаларга фақат озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш билан чекланмай, уларнинг яшаш шароити, муаммолари билан ҳам қизиқди.

Маълум бўлдики, шу ерда истиқомат қилаётган фуқаролардан бири янги уй қурган. Аммо бир йилдан буён унинг устини ёпишга қурби етмаяпти. Яна бир оила аъзолари эса уйига бир чақирим наридан электр тармоғини тортиб келиши керак, лекин маблағ йўқлигидан йиллар давомида чироқсиз уйда яшаб  оила бошлиғининг ишсизлиги боис, шундай муаммолар кўлами кенгайиб бормоқда.

Фуқаролар, маҳалла фаоллари билан кечган мулоқотдан сўнг ҳарбий қисм раҳбарияти ҳар иккала муаммони қисқа фурсатда ҳал этишга амалий ёрдам берадиган бўлди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!