Меню
Қашқадарё
Ҳукумат яхши кўриниш учун солиқ тушумларидан катта сумма сарфлаяпти
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок раҳбарлигидаги маҳкама ўтган йили косметологик хизматларга юз минг евродан ортиқ маблағ сарфлаган, деб ёзади Exxpress манбаси немис солиқ тўловчилари иттифоқи маълумотларига асосланиб.
"Яшиллар ташқи кўриниш учун харажатлар бўйича етакчилик қилмоқда. Масалан, Анналена Бербок қўл остидаги ташқи ишлар вазирлиги визажист учун 137 минг евро сарфлаган, дейилади материалда.
Гап шундаки, немис ҳукуматининг харажатлари йил давомида камида 80 фоизга ўсган.
"Шольц ҳукумати, ҳеч бир муболағасиз, яхши кўриниш учун солиқ тушумларидан катта сумма сарфлаяпти. Фақат фотосуратчилар учун харажатлар ўтган йили 1,2 миллион евродан кўпроқни ташкил этган", дея қайд этилади мақолада.
Анналена Бербокнинг танқид нишонига айланиши камёб ҳолат эмас. Одатда унинг бир-бирига қарама-қарши мулоҳазалари диққат марказига тушиб қолади.