Меню

Қашқадарё

15.08.2024 5609

Ҳукумат сармоя киритишни режалаштирган қатор лойиҳалар нега бекор қилинди?

Президент Жо Байденнинг иқтисодий ислоҳотлари доирасида ҳукумат сармоя киритишни режалаштирган АҚШ ишлаб чиқариш лойиҳаларининг қарийб 40 фоизи тўхтатилган ёки бекор қилинган. Бу ҳақда Financial Times газетаси ёзган.

Материалда қайд этилишича, 2022 йилда давлат раҳбари инфляцияни пасайтириш, шунингдек, чиплар ва фан тўғрисидаги қонунларни имзолаган. Уларда экологик технологияларни ривожлантириш ва ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини жорий қилишга умумий миқдори 400 миллиард доллардан ортиқ субсидиялар, грант ва заёмлар ажратиш кўзда тутилган.

Бироқ, журналистлар маълумотларига кўра, бир қатор лойиҳалар устидаги ишлар номаълум муддатга қолдирилган ёки икки ойдан бир неча йилгача кечиктирилган. Гап амалга ошириш учун умумий ҳисобда қарийб 84 миллиард доллар сармоя талаб қилинадиган ташаббуслар ҳақида бормоқда.

Маълум бўлишича, Америка компаниялари режалар ўзгарганини ноқулай бозор шароитлари ва айрим турдаги товарларга талаб сусайгани билан изоҳлайди. Кўпинча мамлакатдаги сиёсий ноаниқлик бунинг яна бир сабаби сифатида кўрсатилади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!