Меню

Қашқадарё

12.11.2021 1498

Ҳукумат раҳбари ҳар қандай воқеага зудлик билан муносабат билдириш учун доим тайёр бўлиши керак

Ваколат муддати тугаб, айни пайтда Германия канцлери вазифасини бажарувчи бўлиб турган Ангела Меркель тўйиб ухлаш, китоб ўқишга ҳозирланаяпти, бироқ сиёсат билан шуғулланмоқчи эмас. Бу ҳақда у Deutsche Welle телеканалига берган интервьюсида баён қилган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у узоқ йиллар кун тартибига эътибор қаратди, чунки ҳукумат раҳбари ҳар қандай воқеага зудлик билан муносабат билдириш учун доим тайёр бўлиши керак. Бироқ, Меркель ҳозирда камида икки ой дам олишни режалаштирган, кейин эса ақлига қандай фикр келишига қарайди.

Хайрлашув турнесида у икки хил ҳиссиётни бошдан кечирганини тан олади: бир томондан бахт, бошқа тарафдан хафалик. Чунки сиёсат, гарчи айримларга унинг қарорлари ёқмаган бўлсада, ҳар доим Меркелга қониқиш бағишлаган.

Эндиликда вазифа бажарувчи канцлернинг қайд этишича, у ҳукуматни ҳар доим Германия манфаатлари асосида бошқарди. Дўст мамлакатлар раҳбарлари билан музокараларда демократияга бўлган муносабат якдил эканини ҳис қилган. Аммо, кимдадир дунёга мутлақо бошқача қараш бўлса, уни ҳам эшитиш керак.

Меркель сиёсат билан шуғулланиш санъати, биринчи навбатда, кейин воз кечиб юбориладиган мажбуриятларни ўз зиммасига олмасликдан иборатдир, деб ҳисоблайди. Бинобарин, бу билан ҳамманинг кайфияти бузилади.

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 24 октябрда Меркель ва унинг ҳукумати аъзоларига истеъфога чиқарилгани ҳақидаги ёрлиқни расман топширган эди. Лекин, улар вазифаларини янги ҳукумат шакллантирилгунга, тахминан декабрь ойи бошига қадар бажариб туришади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!