Меню

Қашқадарё

26.12.2022 8932

Қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилмаган янги бино-иншоотлар фойдаланишга қабул қилинмайди

Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АМАЛДА

Президентнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан:

янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча (шу жумладан, давлат ва хусусий) таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт комплекслари, локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивлари, шунингдек, умумий майдони 1 минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш талаб этилади.

“Энергия самарадорлик” қисмида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳамда иссиқ сувдан фойдаланиш режалаштирилган янги бино-иншоотларда (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган тақдирда бундай бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!