Меню

Қашқадарё

26.07.2019 1611

УЙДАН ТОПИБ ОЛИНГАН ТЎППОНЧА, ПАТРОН, ПОРОХ ВА ГИЛЬЗА

Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасидан маълум қилишларича, Китоб тумани Башир МФЙ Койни қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Феруз Мирсаидов Синчкент тоғида айланиб юрган вақтида 1 нилли, 16 калибрли ўқотар ов қуролини топиб олган. Қонун талаби, ҳуқуқий тарғиботлардан хабари бўлмаган одам қуролни олиб уйига элтиши, гўёки экспонат сифатида ёки бошқаларни ҳайиқтириш мақсадида сақлаши мумкин эди. Ф.Мирсаидов эса қонуний йўлни танлаб, қуролни туман ички ишлар бўлимига топширди.

Косон тумани Пистали маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Асқар Норматов молхонасидан 8 дона патрон топиб олиб, унинг марҳум отасига тегишли эканини эслади.

Яккабоғ тумани Эски Яккабоғ маҳалласида яшовчи Муктарам Муртазаева хонадонидаги 1 нилли ўқотар ов қуроли ва  57 дона патрон, Чироқчи тумани Хардури маҳалласида яшовчи Салима Даминованинг уйидаги ўқотар ов қуролининг 7 дона патрони ва порох марҳум турмуш ўртоғига тегишли эди. Албатта, уларни уйда сақлаб ўтиришдан наф йўқ, яхшиси, қонун талабини бажарган маъқул.

Косон тумани Некуз маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Нилуфар Ҳалимова молхонадан пневматик тўппонча, Касби тумани Хўжақарлиқ маҳалласилик, 1959 йилда туғилган Баҳром Авлиёқулов эса томорқани юмшатаётган вақтида "револьвер" тўппончасини топиб олди. Деҳқонобод тумани Игрисув қишлоғилик Абжал Хўжақулов 3 дона 12 калибрли патрон ва 8 дона 16 калибрли гильзани ўз ихтиёри билан ички ишлар ходимларига келтириб берди.

Албатта, бу борада қонуний йўл тутиш фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!