Меню
Қашқадарё
18.01.2024
3110
Уй-жой тақчиллиги сабаб хорижлик талабалар сони чекланиши мумкин
Канада ҳукумати хорижлик талабалар сонини чеклаш имкониятини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Муҳожирлар, қочоқлар ва фуқаролик ишлари вазири Марк Миллер CTV News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда яшовчи хорижлик талабалар сонини чеклаш имконияти яқин ойларда кўриб чиқилиши мумкин. Вазирнинг тушунтиришича, масала уй-жой тақчиллиги билан боғлиқ.
Марк Миллер Канадада яшаётган хорижлик талабалар сони "чалкаш"лиги ва тизим "назоратдан чиққан"ини таъкидлаган.
Шу билан бирга вазирнинг аниқлик киритишича, хорижлик талабалар сонини чеклаш мамлакатдаги уй-жой етишмаслиги муаммосига универсал ечим бўла олмайди.