Меню

Қашқадарё

02.06.2022 3110

УЕФА Чемпионлар лигаси финалидаги воқеалар учун Францияни жазоламоқчи

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Чемпионлар лигасининг "Реал" ва "Ливерпул" жамоалари ўртасида кечган финал баҳси олдидан рўй берган воқеаларни муҳокама қилади. UEFA Францияга нисбатан ўйин бошланиши вақтини кечиктиришга олиб келган тартибсизликлар учун санкция қўллашга тайёрланмоқда.

RTL манбаси хабарига кўра, футбол ташкилоти аъзолари "Stad de Frans" стадиони яқинида умуман уйин чиптасига эга бўлмаган ёки Англиядан Парижга сохта чипталар билан келган қирқ минг нафардан ортиқ ишқибозлар тўдаси шаклланганидан "ғазабда".     

Бу атрофда тирбандлик ҳосил бўлишига олиб келган, стадионга кириш учун ҳалол йўллар билан чипта харид қилган "қизиллар" мухлислари эса ярим соат кечикишсиз ўйин томошасига туша олишмади. Футбол ишқибозлари кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган полиция ҳаракатларидан жабр кўрди.

Энди UEFA, биринчи навбатда, Франция футбол ассоциацияси ва хавфсизлик ходимларини ёллаган "Stad de Frans" раҳбариятидан бўлиб ўтган воқеалар бўйича тушунтириш берилишини кўтади. Ташкилот можаро сабаб мамлакат яқин орада йирик футбол тадбирларига мезбонлик қила олмайди, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши белгиланган эди. Бироқ 25 февралда UEFA Россия ва Украина ўртасидаги вазият сабаб ҳал қилувчи баҳсни Парижга кўчирди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!