Меню

Қашқадарё

10.09.2019 1504

ҲУДУД ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАСИ НАМОЙИШИ

Тадбирда 10 та давлатдан 30 нафардан ортиқ хорижий ишбилармонлар билан бир қаторда маҳаллий тадбиркорлар ҳам фаол қатнашди. 

Форум доирасида ташкил этилган тақдимотларда иштирокчиларга Қашқадарё, хусусан, Муборак туманининг инвестицион жозибасини акс эттирувчи саноат ресурслари, қишлоқ хўжалиги имкониятлари, мева-сабзавотчилик, туризм, хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, маҳаллий ва хорижлик ишбилармонларнинг ўзаро мулоқотлари ташкил этилди.

Улар натижасида бизнес ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришилди. Жумладан, форум давомида хорижлик инвесторлар билан Қарши туманида мева соклари ҳамда велосипед ишлаб чиқариш (қиймати 5 миллион доллар),   Косон туманида агрологистика маркази фаолиятини йўлга қўйиш (1 миллион доллар), Ғузор туманида декоратив ойна ишлаб чиқариш (100 миллион доллар), Нишон туманида   электротехник маҳсулотлар ишлаб чиқариш (1 миллион доллар) каби лойиҳалар бўйича ҳамкорлик юзасидан аниқ тўхтамга келинганини юқори баҳолаш мумкин.

Ўз мухбиримиз

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!