Меню

Қашқадарё

04.12.2024 327

“Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” танлови вилоят босқичи ўтказилди

Қарши шаҳридаги Маънавият масканида “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” лойиҳалар танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўтказилган танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлар интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишди.

Мазкур танлов ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш каби мақсадларни кўзлагани билан аҳамиятли.

Иштирокчилар 3 йўналиш: аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда инновацион ёндашув; мактаб ва олийгоҳда сифатли билим олишдан ўқувчилар манфаатдорлигини (мотивациясини) ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари; ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари бўйича тақдимот қилишди.

Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш самарадорлиги, муаммо ва аниқ ечим кўрсатилганига қараб чиқишлар баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, 3 та йўналишда қуйидаги иштирокчилар 1-ўринни қўлга киритиб, Республика босқичида қатнашадиган бўлди:

Жавлон Рустамов, “Kimyo International University in Tashkent” талабаси (Чироқчи тумани);

Шаҳрибону Қўзиева, Шаҳрисабз давлат педагогика институти талабаси (Миришкор тумани);

Достон Ғаниев, Иқтисодиёт ва педагогика университети талабаси (Қамаши тумани).

Б.САЙФИЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!