Меню
Қашқадарё
ҲУҚУҚШУНОС АЁЛЛАР БЕЛЛАШУВИ
Танлов
Вилоят адлия бошқармасида “Адлия аёли” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда сараланган 5 нафар соҳа ходимаси белгиланган учта шарт бўйича ўзаро баҳс олиб борди.
- Иштирокчилар дастлаб ҳуқуқий мавзудаги тест синовидан ўтган бўлишса, иккинчи шартда иш фаолиятида дуч келадиган долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги тажрибаларини намойиш этишди, - дейди вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Нилуфар Сатторова. – Албатта, қайси соҳада фаолият олиб бормасин аёллар, биринчи навбатда, уйда бекалик вазифасини ҳам бекаму-кўст адо этиши лозим. Шу сабаб учинчи шартда иштирокчиларнинг пазандалик борасидаги маҳоратлари имтиҳон қилинди.
Хуллас, танловнинг якуний натижаларига кўра, Қарши шаҳар юридик маркази бош юрисконсульти Муҳайё Турдиева беллашув ғолиби бўлди ва танловнинг республика босқичида қатнашиш имкониятини кўлга киритди.
Танловнинг ғолиб ва совриндорлари вилоят адлия бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
А.МУРОДОВ