Меню
Қашқадарё
ҲУҚУҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА НИМА?
Бироқ айни пайтда аҳолининг катта қисми мазкур соҳадаги янгиланишлардан етарли даражада хабардор эмас ва ОАВ ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришда асосий роль ўйнаши керак. Бунинг учун ўз навбатида журналистлар ҳам ҳуқуқий журналистика бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширишлари, малакали ахборот тарқата олишлари, шунингдек, суд жараёнлари мазмун-моҳиятини чуқур англашлари зарур. Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази томонидан Канаданинг маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун “Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги: ОАВ ресурсларидан фойдаланиш” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг ҳам айни шу масалага қаратилди.
Тадбирда журналистлар олдидаги долзарб вазифалар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан бохабарлигини ошириш кўргазмали тарзда кўрсатиб берилди.
Эркин мулоқот асосида ҳуқуқий ахборотни аҳолининг барча қатламларига тушунарли тарзда етказиш бўйича тавсиялар берилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА