Меню
Қашқадарё
ҲУҚУҚБУЗАР МАНСАБДОР ШАХСЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ
Тадбиркор - қонун ҳимоясида
Жорий йил бошидан буён Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар асосида 46 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз каби ҳуқуқбузарликлар учун аниқ жазо санкциялари белгиланган бўлса-да, бунга беписандлик билан қараётган мансабдор шахслар ҳамон учраб турибди.
Ана шундай ҳолларга йўл қўйгани учун 11 нафар банк, 10 нафар солиқ идоралари, 6 нафар Агроинспекция, 4 нафар собиқ ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, 2 нафар транспорт бошқармаси, 13 нафар бошқа ташкилотларда фаолият юритувчи мансабдор шахснинг Бизнес-омбудсман девони Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳуқуқбузарликка оид баённомалари асосида жавобгарлиги таъминланди.
Жумладан, коронавирус пандемияси даврида амалдаги қонун ҳужжатларига зид тарзда тадбиркорлик субъектига нисбатан рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини жорий қилгани учун Қарши шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази масъул ходими Ш.Н.га нисбатан 1 миллион 115 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлари сабаб 13 нафар мансабдор шахснинг интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.
Шероз ШОДИЕВ, Муҳаммадали ИСМАИЛОВ,
Бизнес-омбудсман девонининг вилоятда фаолият кўрсатувчи ходимлари