Меню

Қашқадарё

06.11.2018 1753

ТВ МУҲАРРИРИ УЧ ЯРИМ МИЛЛИОН СЎМ ЭВАЗИГА МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ДИРЕКТОРГА АЙЛАНИШИГА КЎМАКЛАШМОҚЧИ БЎЛДИ

Вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири лавозимида ишлаб келган Раҳим Тўйчиев ҳам, афсуски, ана шундай инсонлардан бирига айланди. У Касби туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган Р.Й.(ўзгартирилган)нинг мактаб директори бўлишига ёрдам бериши мумкинлигини айтади. Бунинг эвазига эса катта миқдорда пул талаб қилади.

Шу йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 миллион 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда Раҳим Тўйчиев Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Ҳамма жойда ўз вазифасига нолойиқ одамлар учраганидек, бундайлар журналистика соҳасида ҳам топилади. Кимдир журналистликни халқ дарду ташвиши билан яшаш, шу билан обрў, ҳурмат-эътибор қозониш воситаси деб билса, бошқа биров ОАВ вакилларига берилган ваколатдан ўз манфаати йўлида фойдаланишга интилади. Қонун олдида ҳамма бирдек жавобгар эканини унутишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

С.СОДИҚ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!