Меню

Қашқадарё

04.04.2024 5612

Тузни кўп истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини оширади

Юрак-қон томир касалликлари сабаб келиб чиқадиган ўлим ҳолатларининг 30 фоизгачаси керагидан ортиқча туз истеъмоли билан боғлиқ. Бу ҳақда Healthday манбаси хабар тарқатган.  

Америкалик олимлар 40 ёшдан 79 ёшгача бўлган 64 минг нафар беморга оид маълумотларни таҳлил қилган. Улар 2002 йилдан 2009 йилгача тўпланган. Бунда кунлик ўртача натрий (100 грамм ош тузи ўзида 40 грамм натрий сақлайди) истеъмоли 4,5 граммни ташкил этган. Яъни 80 фоиз ҳолатда тавсия этилган кунлик меъёр (2,3 грамм) ошириб юборилган.

Олимларнинг 13 йилу 8 ойлик кузатуви даврида умумий ҳисобда 17 минг 800 та ўлим ҳолати қайд этилган. Уларнинг қарийб 6 мингтаси юрак-қон томир касалликлари сабаб юз берган. Тузни кўп истеъмол қилиш айнан шу касаллик туфайли ўлим хавфини оширган. Натрий истеъмолини кескин кўпайтириб юбориш айниқса кам даромадли одамларга зарар етказган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!