Меню

Қашқадарё

05.05.2022 1906

ТУРСУНОЙ ЖАББОРОВА - ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА

Оғир атлетика

Айни шу кунларда Грециянинг Ираклион шаҳрида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда юртимиз шарафини 6 нафар атлет ҳимоя қилаяпти.

Эътиборли жиҳати, навбатдаги жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида вилоятимиз вакиласи Турсуной Жабборова ҳам бор. У 87 килограмм вазндаги спортчилар беллашувида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида: Турсуной Жабборова 2002 йилда туғилган. 2019 йили Лас-Вегас (АҚШ)да ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда олтин ва кумуш, ўтган йили Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалларга сазовор бўлган. Катталар ўртасида ҳам сайёрамизнинг тенгсиз спортчиларидан ҳисобланади.

Грециядаги жаҳон чемпионати 10 майга қадар давом этади, Турсуной Жабборова эса 9 майдаги беллашувларда қатнашади.

Ж.ДЎСТОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!