Меню

Қашқадарё

24.11.2022 2905

Турмуш даражасининг пасайиши фонида дўконлардаги ўғриликлар сони ошди

Буюк Британия дўконларидаги ўғриликлар сони бир йилда 18 фоизга кўпайди. Бунга энергия инқирозининг кучайиши туфайли аҳоли турмуш даражаси пасайгани, шунингдек, мамлакатда инфляциянинг ўсиши сабаб бўлди, дея хабар тарқатган Bloomberg  манбаси.

Октябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсиши рекорд даража - 14,7 фоизга етиб, харид учун ўртача йиллик харажатни 682 фунт (тахминан 9 119 499 сўм)га оширди. Август ойида юздан ортиқ дўкон эгалари Британия полициясини чакана савдо жиноятларига эътибор қаратишга чақирган, чунки ҳаёт кечириш қиймати харидорларга кучли таъсир қилаяпти, дейилади материалда.

Дўконлардаги ўғрилик ҳолатлари кўпайиши аллақачон кўплаб сотувчиларнинг махсус ҳимоя чораларини ишга туширишига олиб келган. Жорий йил бошида Tesco чакана савдо тармоғи хавфсизлик чораларини, жумладан, дўконлар ходимларига нисбатан ҳам кучайтирган.

"Мен дўконларда ўғрилик қилаётган одамларга хайрихоҳ эмасман, бироқ ноиложликдан бундай иложсизлик чораларига қўл ураётганларни тушунишим мумкин", деган компания директорлар кенгаши раиси Жон Аллан. 

Мамлакатда дўконларни тунаш ҳолатлари ортгани туфайли дўкондорлар авваллари сара алкоголь каби қимматбаҳо молларни ўғрилардан асраш мақсадида уларга ёпиштириб қўядиган қурилмани энди нархи унча юқори бўлмаган маҳсулотлар: сариёғ, пишлоқ, кир ювиш кукуни ва оқсилли ширинликларга ўхшаш қиймати икки фунтдан ошмайдиган оммабоп товарлар ҳимояси учун ҳам қўллашига тўғри келаётгани айтилади мақолада. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!