Меню

Қашқадарё

23.04.2021 1394

Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтиради

Туркия раҳбарияти Россия билан С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг иккинчи полкини сотиб олиш бўйича музокара ўтказди.  

Бу ҳақдаги маълумотни мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ошкор этгани, шунингдек, у ушбу келишув бўйича АҚШ тутаётган позициясини танқид қилгани ҳақида "Россия 24" телеканали хабар тарқатган.

Вазирнинг таъкидлашича, АҚШ босим ўтказиш ўрнига мақбул нарх ва муносиб шартлар таклиф эта оладими?!

2019 йилнинг июль ойида расмий Москва ва Анқара Россиянинг С-400 тизимини етказиб бериш бўйича биринчи шартномани имзолаганди. АҚШ ҳукумати ушбу келишувни Американинг Patriot комплекси фойдасига бекор қилишни талаб қилиб, Туркияга F-35 қирувчиси савдоси бўйича санкциялар ва тақиқлар киритиш билан таҳдид қилганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!