Меню

Қашқадарё

12.09.2024 665

Туғилиш пасайиб, аҳолининг табиий камайиши ортмоқда

2024 йилда Россияда туғилишнинг тарихий энг паст даражаси қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта 1999 йилда бўлган. Федерал статистика хизмати эълон қилган маълумотлар шундан дарак бермоқда.

Тегишли жадвалда берилган рақамларга кўра, мамлакатда жорий йилнинг биринчи ярмида 599 минг 600 нафар бола   дунёга келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 минг 600 нафарга кам.

Июнь ойида туғилиш янада кескинроқ камайиб, 98 минг 600 нафар болани ташкил қилган ва бу рекорд даражадаги пасайиш бўлган. Бунгача муайян вақт оралиғида янги туғилганлар сони 100 минг нафардан пастга тушмаган.

Шу билан бирга мамлакатда аҳолининг табиий камайиши ортгани кузатилган. Йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 321 минг 500 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг тегишли даври билан таққосланса, 49 минг нафарга ўсгани ойдинлашади. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!