Меню

Қашқадарё

07.03.2022 1521

ЦЗЮЛАР – ПРОФЕССИОНАЛ ЖАНГДА

Бокс

“Олманинг тагига олма тушади” деб бежизга айтишмаган. Аллақачон бокс “афсона”сига айланган Константин Цзюнинг фаолиятини унинг ўғиллари давом эттирмоқда.

Австралия шарафини ҳимоя қиладиган 23 ёшли Никита Цзю профессионал рингдаги биринчи жангини ғалаба билан якунлади ва омма эътиборига тушди. У Брисбен шаҳрида ўтказилган Fox Sports Australia бокс томошасида ўз ватандоши Аарон Стални иккинчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб этди.

Костя Цзюнинг катта ўғли Тим аллақачон профессионал боксда машҳур бўлиб улгурган. Унинг ҳисобида 20 учрашувда 20 ғалаба бор. Тим ўтган йили япониялик Такеши Иноуэни мағлуб этиб, биринчи ўрта вазн тоифасида WBO Global ва WBO Asia Pacific камарлари соҳибига айланди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!