Меню

Қашқадарё

29.02.2024 3108

Трамп Америка тарихидаги энг катта "қувғин"ни уюштирмоқчи

Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса, АҚШ тарихидаги энг йирик муҳожирлар депортациясини бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС манбаси хабар тарқатган.

"Бу мамлакатимиз тарихидаги энг йирик депортация воқеаси бўлади. Бизда бошқа танлов йўқ", дея таъкидлаган у консерватив сиёсий ҳаракатининг Вашингтонда ўтган анъанавий йиллик конференциясида.

Сиёсатчи ноқонуний миграцияни "мамлакат учун таҳдид" деб ҳисоблашини айтган ва муаммога бундай ёндашуви сабаб уни оммавий ахборот воситалари "шафқатсиз" деб аташларини башорат қилган.

Трампнинг қайд этишича, муҳожирлар АҚШни йўқ қилмоқда. У улар "ҳеч ким ҳеч қачон эшитмаган" тилларда гапираётганига эътибор қаратган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!