Меню

Қашқадарё

05.05.2016 2038

«ТОЗА ҲАВО» ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси топшириғи ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 7 апрелдаги фармойишига асосан вилоятимиз ҳудудида ҳам жорий йилги "Тоза ҳаво" тадбирининг 1-босқичи 10 апрелдан 10 майгача, 2-босқичи 10 августдан 10 сентябрга қадар бўлган муддатларда ўтказилиши белгиланган бўлиб, айни кунларда биринчи босқич  давом этмоқда.

Тадбир давомида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари томонидан ЙПХ масканларида, автомобиль йўллари ва автотранспорт корхоналарининг кириш ва чиқиш жойларида махсус ўлчов асбоблари ёрдамида автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилаяпти. Белгиланган меъёрдан ортиқча зарарли моддалар (ис гази, углеводород)ни атмосферага чиқараётган автотранспорт воситалари аниқланиб, ҳайдовчилар огоҳлантирилаяпти, маъмурий жаримага тортилмоқда. Шунингдек, ойлик давомида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам олиб борилаяпти. 

Б.ЖОНҚОБИЛОВ,

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш вилоят инспекцияси катта инспектори.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!