Меню
Қашқадарё
02.05.2024
3408
Тошқин вақтида балконда жон сақлаган от у ерни тарк этишни истамади
Оренбург вилояти (Россия)да яшовчи оила қўшнисининг отини балконга жойлаштириб, сув тошқинида ҳалок бўлишидан сақлаб қолди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларга жойланган.
Оила яқинлашиб келаётган сув тошқини хавфи сабаб эвакуация қилинган қўшнилари ҳовлида қолдириб кетган отни қутқаришга қарор қилган. Улар жониворни ўз уйларининг биринчи қаватида ўзига хос бўлмага ўхшаш жой тайёрлаб, олиб киришган. Сув кўтарилиб боравергач эса уни иккинчи қаватга кўчиришган. Ҳатто балконда от учун махсус ётиш жойи тахтланган.
Тошқин тўхтаб, сув сатҳи пасайгач, от бошпанани тарк этишни истамаган. Уни эркинликка қайтариш учун оила эвакуатор чақиришига тўғри келган. Шундан сўнг "меҳмон" тасмалар ёрдамида балкондан кўтарилиб, пастга туширилган.