Меню

Қашқадарё

13.08.2019 1385

ТОҒЛИ ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҚИЙНАМОҚДА?

Бу Яккабоғ туманининг Ишкент қишлоғида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи - 4-сектор раҳбари Равшанжон Насимов томонидан ўтказилган сайёр қабулда кўтарилган масалалардан бири, холос.

Ушбу муаммо шу ернинг ўзида туман ҳокимлиги ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, уни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ишкент қишлоғини туман маркази билан боғлаб турувчи йўл 2 ой муддат ичида таъмирланадиган бўлди.

 Шунингдек, ичимлик суви, суюлтирилган газ баллонлари ва электр энергияси таъминоти, соғлиқни сақлашга оид ҳамда бошқа масалалар юзасидан 21 фуқародан 34 та мурожаат тушди. Аксарият муаммолар қабул жараёнида ҳал этилди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар ҳам тез орада бартараф этилади. Чунки ҳар бир масала юзасидан ижрочилар белгиланиб, уларга тегишли топшириқлар берилди.

- Набирам оғир хасталик туфайли юра олмай қолганди, - дейди шу қишлоқлик Ҳудойберди Қосимов. - Шифокорларга кўрсатдик, айтилган тиббий муолажаларни қилаяпмиз. Сайёр қабулда набирамга  ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Сайёр қабулда Ишкент қишлоғи ёшларига, шунингдек, мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар тўпламлари совға қилинди. Бундан ташқари, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: сайёр қабулдан лавҳа.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!