Меню

Қашқадарё

21.05.2019 1558

ТИЗИМДА 30 ЙИЛДАН БУЁН ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН РАИСГА ЯНА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ

Шунга кўра,  Норгул Мустафоқулова  маҳалла раиси  этиб сайланди.

- 30 йилдан буён маҳалла тизимида фаолият олиб бораман, - дейди Норгул Мустафоқулова. - Маҳалладошларим менга яна ишонч билдиришди, қўллаб-қувватлашди. Уларнинг ишончи менга жуда катта масъулият юклайди. Сайлов жараёнида ҳудудни янада ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалаларда муаммолар борлигини айтишди. Кейинги фаолиятимда ушбу  йўналишларда ҳам маҳалламизни  ибратли  масканга  айлантириш учун астойдил ҳаракат қиламан.

Маълумот учун, вилоятимиздаги мавжуд ўзини ўзи бошқариш органларида  фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) сайлови  бугун якунланиши кўзда тутилган.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Муаллиф олган суратда: тадбирдан лавҳа.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!