Меню

Қашқадарё

03.03.2020 954

ТИНГЛОВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўқув-семинар

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида вилоятимизда ишбилармонлар ҳамда тадбиркорликка иштиёқи бўлган фуқаролар учун бир қатор йўналишлар бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилган эди.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ, божхона қўмиталари, тижорат банклари  каби соҳага алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинарларида 750 нафардан ортиқ тадбиркор ва фуқаролар иштирок этди.

- Ўтказилган ўқув-семинарларида ҳар бир соҳа бўйича масъул мутахассислар иштирок этиб, тадбиркорларга экспортни амалга ошириш, банк-кредит, солиқ, божхона соҳаларига оид ўзгаришлар, имтиёзлар, тадбиркорликни бошлаш, юритиш масалалари юзасидан кенг тушунча беришди, - дейди Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси мутахассиси Ҳуснора Жумаева. - Якунда энг фаол тингловчилар тегишли сертификатларга эга бўлди.

Жумладан, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўналишида ўтказилган ўқув-семинарларида иштирок этган 285 нафар тингловчидан 191 нафари, "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастури бўйича ўтказилган ўқув-семинарида иштирок этган 136 тингловчидан 110 нафарига тегишли сертификатлар топширилди.

Шунингдек, маҳаллалар кесимида "Бизнесни яратиш йўлидаги етти қадам" дастури бўйича ўтказилган семинарларда 357 нафар тингловчи иштирок этиб, улар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш бўйича кенг тушунчага эга бўлишди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!