Меню
Қашқадарё
ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК - БАРЧАГА ДАХЛДОР МАСАЛА
Тадбирда диёримизда кенг қулоч ёйган бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, одамларимизнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланиши замирида тинчлик ва осойишталик мужассамлиги таъкидланди. Айни пайтда тинчликни сақлаш ўз-ўзидан бўладиган иш эмаслиги, чунки бугун осойишталикка рахна соладиган иллатлар, терроризм, диний экстремизм сингари трансмиллий жиноятлар ҳар қачонгидан фаоллашиб, хавфлилик даражаси кучайгани дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида айтиб ўтилди.
Бундай салбий иллатларнинг таъсиридан ёшларимизни асраш, уларни билимли, маърифатли, кенг дунёқарашга эга, ён-атрофда кечаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустақил ёндаша оладиган қилиб тарбиялаш, бунда оила - маҳалла - таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги тушунтирилди.
Тадбир қизғин савол-жавоб ва мунозара руҳида ўтди. Мавзуга оид "Тинчлик учун курашмоқ керак" видеофильми намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Музаффар ТУРОПОВ