Меню

Қашқадарё

18.11.2017 1815

ТИНЧЛИК КУЙИ ТАРАЛАР ҲИЛПИРАШИДАН

Табиат билан уйғунлашиб кетган ёрқин ранглар - барча-барчаси бир бутун, ошуфталикда кишиларни хотиржамликка чорлаётгандек туюлади менга. Аслида ушбу рангларнинг барчаси табиатда табиий ҳолда мавжуд бўлса, она Ватаним байроғида улар эт ва тирноққа айланишга улгурган. Ана шу муштаракликка ҳам қарангки, 26 йил тўлибди. Бу давр ичида не-не шоирлар ушбу тимсоллардан илҳомланмади дейсиз, не-не рассомлар мўйқаламларини ўз тасаввурлари йўриғига солмади дейсиз. Ҳофизларнинг оҳанглари унинг ҳар бир ҳилпирашидан таралаётган сасни куйга солди, бу куй эса дунёларга овоза бўлди.

Буюк давлат тимсоли бўлмиш байроғимиз бугун ўзбек номини дунёларга танитаётган полвонларимизнинг елкаси узра ёйилиб турганда, кўзларимиздан шашқатор ёшлар қуйилиб келаверади. Кундан-кун спортни ўз дўстига айлантириб олаётган болажонларимизнинг “ниятим юртимиз байроғини янада баландроққа олиб чиқиш”, дея бурро сўзлаб, дилига тугаётган ҳар бир аҳдига қулоқ тутсангиз, беихтиёр энтикиб кетасиз. Уларни бугун шижоатга ундаётган, очиқ осмон остида мағрур ҳилпираётган Мустақил Ўзбекистон байроғи тоабад барчамизга бахт ва шодлик улашаверсин! Унинг ҳилпирашига маҳлиё бўлиб тикилаётган миллион-миллион жуфт кўзлар ҳайрат ва мағрурлик чашмасидан мириқиб сипқораверсин!

Нодира ЭГАМШУКУРОВА, Қарши тумани Қоратепа хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!