Меню
Қашқадарё
22.08.2017
1936
ТИНЧ ЮРТДА ҲАР КУН БАЙРАМ
Яқинда хиёбон ҳудудида “Эл-юрт таянчи” монументи қад ростлади. Меҳнаткаш, иродали, самимий ва аҳил ўзбек оиласи тимсоли акс этган мазкур монумент ушбу масканнинг кўркига кўрк қўшиб, жозибадорлигини янада оширди, десак хато бўлмайди.
- Корхонамиз томонидан мажмуа ҳудудидаги 1,5 гектар майдон тўлиқ ободонлаштирилиб, яшил майсалар, манзарали гуллар ва дарахтлар экилди, - дейди “Яшил диёр” МЧЖ директори Аҳмад Азизов. – Фуқароларимиз бу ерга ташриф буюриб, ўрнатилган “Оила” ҳайкалини томоша қилиш баробарида чор атрофдаги гўзалликдан чексиз завқ олишади.
Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ушбу ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишишди.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.