Меню

Қашқадарё

26.10.2017 1968

ТИЛ – МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

Тадбирда университет профессор ўқитувчилари ва талабалар, маданият ва санъат вакиллари, шоир ва адиблар иштирок этишди. Иштирокчилар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Акром Исломов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Сирожиддин Рауф, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатованинг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг қабул қилиниш жараёни, унинг мамлакат мустақиллиги сари ташланган муҳим ва жиддий қадам экани, мустақиллик йилларида давлат тилининг мавқеини кўтариш йўлида олиб борилган тадбирлар ҳақидаги маърузаларини тинглашди.

- Тил – миллат кўзгуси, унинг дунёда бор-йўқлигини белгилайдиган омилдир, - дейди университет талабаси Адолат Маманова. – Жаҳондаги тиллар орасида она тилимизнинг ҳам ўз нуфузи борлиги эса фахрга лойиқ. Уни янада кенг ёйиш, обрў-эътиборини ошириш биз каби ёш филолог мутахассисларнинг зиммасида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Тўғри ва маданиятли сўзлашиш, тўғри ёзиш билан тилни соф сақлашга ҳисса қўшишимиз ва бошқаларни ҳам шунга ундашимиз мумкин. Тадбирда шулар хусусида сўз юритилганда биз миллий тил олдидаги бурчимизни яна бир бор англаб олдик.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар вилоятимиздаги бошқа ўқув  муассасалари ҳамда ташкилотларда ҳам ўтказилмоқда.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!