Меню

Қашқадарё

17.08.2023 6241

Тик туриб ухлашга мўлжалланган капсула ихтиро қилинди

Японияда одамлар тик туриб ухлаши мумкин бўлган махсус капсула ишлаб чиқарилди, деб ёзади Oddity Central манбаси.

Қурилма Giraffenap номини олган. Унда ходимлар иш вақтида диққатни жамлаш ва меҳнат самарадорлигини ошириш учун озгина ухлаб олишлари мумкин. Капсула ихтирочиларининг сўзларига кўра, қурилма офисларда имкон қадар камроқ жойни эгаллаши учун тик (вертикаль) қилиб ясалган.

Ухлаш учун махсус кабиналарнинг ҳар бири фойдаланувчи тартиблаши мумкин бўлган сигнализация тизими, шунингдек, уйқу вақтида одам тик ҳолатини сақлаб туришини таъминловчи тананинг турли қисмлари учун таянчлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, капсулада баландликни ростлаш тизими мавжуд.

Айни вақтда Gireaffenap икки хил варианда: оддий оқ ва анъанавий бамбук дизайнига ўхшаш андазада ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар икки нусха ҳам мукаммал овоз ўтказмайдиган қатлам, шунингдек, уйқу чақиришга мўлжалланган турли мусиқалар чиқариш ва ўрнатилган шамоллатиш тизими билан таклиф этилмоқда экан.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!