Меню

Қашқадарё

15.07.2017 2049

ЎТГАН 6 ОЙДА ВИЛОЯТИМИЗДА 255,6 КИЛОМЕТР ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНДИ

Айтиш жоизки, мазкур қарор билан тасдиқланган дастурга асосан жорий йилда вилоятимиз миқёсида жами 336,1 километр узунликдаги йўллар таъмирланиши режалаштирилганди. Ушбу ишларга 32,1 миллиард сўм миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Унинг бир қисмини маҳаллий бюджет маблағлари, қолганини Республика йўл жамғармаси маблағлари ташкил этади.

Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ҳудуддаги таъмирланган 250 километр узунликдаги тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси, қолган 5,6 километр узунликдаги йўлларга эса асфальт ётқизилган. Уларнинг асосий қисми Ғузор (17 км), Қарши (17,8 км), Деҳқонобод (18 км), Китоб (19,3 км), Шаҳрисабз (25 км), Яккабоғ (33 км) ва Чироқчи (52 км) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

МИРЖАҲОН

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!