Меню

Қашқадарё

16.05.2024 5804

Тез тиббий ёрдам хизматларига яна 20 та “Volkswagen Caddy” топширилди

Вилоятимиздаги ҳудудий тез тиббий ёрдам хизматларига  “Volkswagen Caddy” русумли махсус автомобилларнинг навбатдаги партияси топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, соғлиқни сақлаш тизими масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, кўплаб қулайликларга эга бўлган бундай замонавий тез тиббий ёрдам машиналари тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ишини янада осонлаштириб, уларнинг чақириқларга тезкор етиб бориши ва беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишига замин яратади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз,  Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги тегишли қарори билан тасдиқланган Тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш режасига мувофиқ, 2022–2025 йилларда республика бўйича 2240 та, Қашқадарё вилоятида эса 225 та тез тиббий ёрдам автомобилларини янгилаш кўзда тутилган эди. Шунга кўра,  айни вақтга қадар вилоятда замонавий тез тиббий ёрдам машиналари сони 135 тага етди.  Уларнинг 91 таси "Volkswagen Caddy" тез ёрдам автомобилларидир.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!