Меню

Қашқадарё

08.09.2020 144

Тест синовларида энг кўп балл тўплаган ҳам, энг кўп қоида бузган ҳам - қашқадарёликлар

Хабарингиз бор, айни кунларда мамлакатимизда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Маълумотларга кўра, 4-5 сентябрь кунлари ўтган имтиҳонларда иштироки кутилган 117 минг абитуриентдан 111 минг 280 нафари ёки 95,1 фоизи тест топширган, 5 минг 574 абитуриент эса имтиҳонга келмаган.

10 абитуриентнинг тана ҳарорати    37° C дан юқори бўлгани учун имтиҳонларда қатнашишига рухсат берилмаган.

61 абитуриент ҳудудга кириш жойида: 49 нафари телефон, 8 нафари шпаргалка, 4 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун қўйилмаган.

Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 нафар абитуриент четлатилган.

Бу борада энг кўп ҳолат вилоятимизда аниқланиб, абитуриентларнинг 15 нафари телефон ва электрон қурилмалар, 2 нафари тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги учун четлатилган.

4 сентябрдаги тест синови натижалари таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида 10 минг 470 нафар абитуриентдан 156 нафари ёки 1,5 фоизи, Қорақалпоғистон Республикасида 5 минг 889 абитуриентдан 76 нафари ёки 1,3 фоизи,Тошкент шаҳрида 18 минг 706 абитуриентдан 126 нафари ёки 0,7 фоизи, Хоразм вилоятида 6 минг 970 абитуриентдан 100 нафари ёки 1,4 фоизи 162,5 баллдан юқори балл тўплаган.

НАСРИДДИН

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!