Меню
Қашқадарё
Tesla акциялари инсониятни очликдан қутқариш учун асқатиши мумкин
Американинг Tesla автомобиллари ишлаб чиқарувчи субъекти ва SpaceX компанияси асосчиси, Forbes талқини бўйича дунё миллиардерлари рейтингини бошқариб турган тадбиркор Илон Маск инсониятни очликдан қутқариб қолиш учун ўз маблағларининг бир қисмини сарфлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Аввалроқ БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли Маскни "ҳалокат" олдини олиш учун очлик билан курашиш мақсадида маблағ хайрия қилишга чақирганди. CNN телеканали хабарига кўра, инсониятни очликдан қутқариш учун айни вақтда молиявий ҳолати 300 миллиард доллардан ортиққа баҳоланадиган тадбиркорнинг 2 фоиз бойлиги кифоя қилади.
"Агар дастур ижрочилари қандай қилиб олти миллиард доллар билан дунёда очлик муаммосини ечиш мумкинлигини тушунтириб бера олишса, мен ҳозир Tesla акцияларини сотишга ва уни ҳал қилишга тайёрман. Бироқ жамоатчилик пуллар айнан нимага сарфланишини билиши учун молиявий ҳисоботлар очиқ бўлиши керак", деб ёзади Маск ўзининг twitter аккаунтида.