Меню

Қашқадарё

10.03.2022 1116

Террорчига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми қайта тикланди

АҚШ олий суди мамлакатда террор уюштириш ва уни амалга оширишда айбланган Жоҳар Царнаевга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини қайта тиклади.

Суд 2013 йил Бостон марафонида содир этилган портлашнинг ягона омон қолган ташкилотчиси Жоҳар Царнаевга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилди. Ҳужжатда олий суднинг тўққиз нафар вакилидан олти нафари шу ҳукмни ёқлаб, қолганлари эса унга қарши овоз бергани қайд этилган.

"Жоҳар Царнаев даҳшатли жиноятни амалга оширган. Шунга қарамай, (мамлакат конституциясига киритилган) Олтинчи тузатиш унга холис ҳакамлар ҳайъати олдида адолатли судловни таъминлади. Биринчи округ бўйича апелляция суди чиқарган қарор бекор қилинди", дейилади олий суд ҳужжатида.

Жоҳар Царнаев бундан тўққиз йил аввал АҚШнинг Бостон шаҳрида ўтказилган марафон марра чизиғи яқинида амалга оширилган ва оқибатида 3 киши қурбон бўлган, 282 киши турли даражада жароҳат олган иккита портлашни тайёрлаш ва уюштиришда айбдор деб топилиб, 2015 йилда ўлимга ҳукм этилган эди. Кейинроқ апелляция суди бу ҳукмни бекор қилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!