Меню

Қашқадарё

20.06.2024 3554

Теридан оғриқсиз ажралувчи пластир ихтиро қилинди

Германиянинг Фрайбург университети олимлари жароҳатдан боғични оғриқсиз ажратиб олиш имконини берадиган янги авлод пластирлари учун полимер ишлаб чиқди. Тадқиқот ҳақидаги материал Баден-Вюртемберг федерал ери технологик лицензиялаш бюроси сайтида эълон қилинган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, жароҳатларни боғлашга ишлатиладиган аксарият ёпишқоқ материаллар ҳамон 100 йилдан кўпроқ вақт олдин ишлаб чиқилган каучук ва рух оксиди бирикмасига асосланган. Бундай пластирларни теридан ажратиб олиш жараёни нафақат оғриқли бўлиши, балки тикланаётган тўқималарни зарарлаши ҳам мумкин.

Олимлар жамоаси поливинил спирти сополимерлари ва ёғ кислоталари эфирларидан таркиб топган кристаллашган ён занжирли елимни тайёрлаган. Бундай ёндашув стратегияси хона ҳароратида қаттиқлигини сақловчи ва тана ҳароратида эрувчи иссиқликка сезгир полимерларга асосланган. Материал совутилганда кристаллашади ва ёпишқоқлик хусусиятини йўқотади.

Бирикмага асосланган елимли боғични ечиб олишда унга агар муз ёки бошқа совуқ модда суртилса, терида из қолдирмайди.

Ихтирочиларнинг таъкидлашича,  янги пластир куйиш жароҳатлари ва инфекцияли яралар, шунингдек, аллергияга мойил ёки сезувчанлиги юқори терига қўллаш учун мос келади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!