Меню

Қашқадарё

04.07.2017 2091

ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ – САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ГАРОВИ

Ушбу тадбир давомида ходимларнинг меҳнат фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнида технологик интизомга риоя қилиши устидан назоратни     кучайтиришга, иш жойларини текширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилди.

- Маълумки, техника хавфсизлиги қоидаларига доимо амал қилган ходим ўзининг соғлиғи ва ҳаёти учун бехатар иш шароитини таъминлайди, - дейди жамиятнинг реле ҳимояси, автоматика ва ўлчаш хизмати бўлими бошлиғи Ўктам Долиев. – Мазкур кўрик-ойликни ўтказишдан мақсад ҳам шу – ускуналарга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ходимнинг касбий маҳоратини юксалтириш, билим даражасини янада оширишдир. Ўтган бир ой давомида аввалдан белгиланган вазифаларнинг бажарилишига эришдик.

Аҳамиятлиси, ушбу кўрик-ойлик давомида тизимда ишлаётган ходимлардан иборат 11 жамоа иштирокида мусобақа ташкил этилди. Жамоа аъзоларининг техника хавфсизлиги бўйича     тайёргарлиги, билим ва кўникмаси синовдан ўтказилди. Якунда ғолиблар рағбатлантирилди.

 

МИРЖАҲОН

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!