Меню

Қашқадарё

30.12.2019 1410

ТЕГИШЛИ ХУЛОСА ЧИҚАРМАСДАН...

Юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати ҳамда халқимизга хос бағрикенглик ва кечиримли бўлиш каби эзгу фазилатларнинг амалий ифодаси сифатида муқаддам бир неча маротаба жиноят содир этган бўлса-да, афв этилган бир қанча юртдошларимиз, афсуски, ўзларига тегишли хулосаларни чиқармасдан қонунларимизда белгиланган қоидаларни қупол тарзда бузиб келишмоқда.

Мисол учун, Қарши шаҳар Насаф маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Мухтаров Оман Аминович, муқаддам жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2017 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони ўташ давомида унга жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар судининг
2018 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай 1 йил 1 ой 21 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилинган эди.

Бироқ бу инсон ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2019 йил 9 август куни ўзи билан истиқомат қилувчи  жияни Мухторов Амурбек Аваз ўғлига “Нега сен менинг телефонимни тузатиб бермайсан? Сен умуман менга ёрдам бермай қуйгансан!” дея жанжал чиқариб, жанжал давомида жиянининг юз ва бош қисмига қўлининг мушти билан бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Тегишли органлар томонидан олиб борилган суриштирув, тергов ҳамда суд натижаларига кўра, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Алишер ОСТОНОВ,

Қарши махсус прокуратураси терговчиси, 2-даражали юрист

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!