Меню

Қашқадарё

04.06.2016 1765

ТАВСИЯ ВА МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ

Тадбир давомида вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг бир гуруҳ шифокорлари ота-оналарга астма хуружи вақтида уй шароитида болага қандай ёрдам кўрсатиш, касалликни биргаликда енгиш учун нималарга амал қилиш кераклигига оид маслаҳат ва тавсиялар беришди.

- Маълумки, сурункали астма болаларда кўп учрайдиган хасталик, - дейди   Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди вилоят ваколатхонаси  раиси Қаноат Азизов. – Аввало, унга   чалинмаслиги учун боланинг саломатлигини ўз вақтида назорат қилиш шарт. Шу касаллик билан хасталанган боланинг парваришига, овқатланиши, дам олишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бугунги тадбирда берилган шифокорларнинг кўрсатмалари эса ота-оналар учун бу борада амалий ёрдам бўлади, деган ниятдамиз.

Тадбирда ўғил-қизларга фонд томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Кичик концерт дастури уларга чинакам байрам завқини улашди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!