Меню

Қашқадарё

25.02.2020 996

ТАТАРДА ҲАМ ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

Халқ билан мулоқот

Тожикистон Республикаси билан чегарадош Сарчашма қишлоғидаги сайёр қабулдан кейин вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида сектор ва идоралар раҳбарлари, мутасадди ходимлардан иборат жамоанинг навбатдаги манзили Яккабоғ туманидаги ўнга яқин қишлоқни ўз ичига олган Татар ҚФЙ бўлди. Бу ерда ҳудуд аҳолисининг яшаш шароити билан яқиндан танишилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул давомида Нов қишлоғи аҳолиси билдирган таклифга асосан, носоз кўприк таъмири учун жорий йилда 1,5 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Сектор раҳбарларининг беғараз ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 нафардан ортиқ болаларга кийим-кечаклар топширилди. Шу билан бирга, эҳтиёжи мавжуд фуқароларга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Вилоят ва туман марказидан келган малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. 11 нафар ногиронлиги бор шахс ҳолидан уйига бориб хабар олинди. Имтиёзга эга бўлган 12 беморга даволаниши учун вилоят тиббиёт марказларига йўлланма берилди.

Бу ерда ҳам Сарчашмада бўлгани каби Халқ кутубхонаси фаолиятининг йўлга қўйилгани ҳудуд зиёлилари, ёшларни мамнун этди.

Уйма-уй юриш орқали кечган жонли мулоқотлар ҳамда ҳарбий оркестр ва таниқли санъаткорлар иштирокида учрашув янада файзли тус олди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!