Меню

Қашқадарё

25.04.2024 4882

Тасодифий кашфиёт тукли арилар сув остида ҳафталаб яшаши мумкинлигини кўрсатди

Гвельфа университети (Канада) олимлари тасодифан тукли ариларнинг камида битта тури сув остида етти кунни бирор жиддий зарар кўрмай ўтказа олиши мумкинлигини билиб қолишди. Бу ҳақдаги илмий материал Biology Letters  журналида берилган.

"Бизга маълумки, айни вақтда барча тукли арилар қарийб учдан бирга камайиш чегарасида турибди. Бироқ бу одатдаги Шарқ тукли арисига тегишли эмас", дея таъкидлаган илмий иш муаллифи, доктор Сабрина Рондо.

Олим ва унинг ҳамкори, профессор Найжел Рейн илк марта бу кашфиётни музлатилган она ари сақланаётган идишга бахтсиз тасодиф сабаб сув оқиб киргани туфайли амалга оширган.

 "Шундан сўнг, албатта, қизиқувчанлик кўплаб тўлақонли такрорий экспериментларни амалга оширишга олиб келди", дея қайд этган тадқиқотчилар.

Жамоа 143 та қиролича тукли арини карахт, яъни уйқу ҳолатида сув ва тупроқ билан тўлдирилган пластик найчаларга жойлаган. Ҳашаротлар солинган идишлар тешикли қопқоқлар билан беркитилиб, бир ҳафта совуткичга қўйилган.

Натижалар етти кундан кейин тукли она арининг яшовчанлик даражаси 88 фоизни ташкил этганини кўрсатган. 81 фоиз қироличалар эса сув остида ўтказган саккиз ҳафтадан сўнг ҳам тирик қолган.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу кашфиёт тукли ариларга узоқ муддатли сув тошқинлари даврида анабиоз (организм ҳаётий фаолиятини секинлаштириб ёки тўхтатиб, зарур шароит туғилиши билан қайта тикланиши) ҳолатидан чиқмасдан омон қолиш имконини берувчи механизм тўғрисида гувоҳлик беради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!