Меню
Қашқадарё
ТАШАББУСКОР ВА ИНТИЛУВЧАН ИСТЕЪДОДЛАР “ЛОЧИН”ДА ЖАМ БЎЛИШДИ
Шунингдек, анжуманда 14 ҳудудий ва 193 маҳаллий “Камалак” болалар ташкилотлари раислари ҳам қатнашаётгани эса сардорлар ва болалар ташкилотлари раислари ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш имконини бераётир. Зеро, “Камалак” болалар ташкилоти томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур анжуман ташкилот томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш, сардорларнинг билим ва кўникмасини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, ўқувчи ёшларнинг қизиқиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшлари ўртасида мустаҳкам дўстлик ва бағрикенглик анъаналарини ўрнатиш орқали уларни Ватан равнақи йўлида бирлаштириш мақсадларини ўзида мужассам этган.
Анжуман доирасида ташкил этилаётган “Энг намунали ҳудудий сардорлар кенгаши”, “Йил сардори”, “Энг намунали “Камалак” болалар ташкилоти” кўрик-танловларининг республика босқичлари, “Ўзбекистон куни”, “Туғилган кун”, “Бахтли болалик”, “Ёзни “Камалак” билан!” лойиҳалари, “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси менинг нигоҳимда” расмлар ва иншолар, “Камалак” тароналари” ҳамда “Камалак” еkо fashion” экологик либослар танловлари ва турли спорт ўйинлари иштирокчиларга ўз қобилият ва шижоатларини намойиш этиш имконини бермоқда.
- Мен бу анжуманда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман, - дейди жиззахлик Севара Баҳодирова. – Айниқса, оромгоҳ чиройи мени мафтун этди. Жуда хушманзара жой экан. Оромгоҳдаги ҳар бир дақиқамиз мазмунли ўтмоқда. Ҳар бир лойиҳадан ўзимизга зарур билим ва кўникмаларни олаяпмиз. Тенгқурларимиз билан яқиндан танишиб, ўз билимларимизни ўртоқлашаяпмиз.
Бундан ташқари, анжуман кунлари давомида сардорлар ва маҳаллий “Камалак” болалар ташкилотлари раислари учун мўлжалланган маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда. Уларда “Низолар ва уларни ҳал этишнинг психологик усуллари”, “Сардор фаолиятида нотиқлик маҳорати”, “Сардор. Сардорлик хусусиятлари”, “Қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш хусусиятлари” ва “Оммавий тадбирларни ташкил этиш” мавзуларида ўтилаётган машғулотларда иштирокчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини бойитишга катта эътибор қаратилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, мазкур анжуман жорий йилнинг 27 майига қадар давом этади. Ундан бир кун аввал бўлиб ўтиши режалаштирилган тантанали ёпилиш маросимида турли танловларнинг ғолиблари номи эълон қилинади ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланади.
Азизбек НОРОВ