Меню
Қашқадарё
ТАШАББУС ЭЪТИРОФСИЗ ҚОЛМАЙДИ
- Цехимиз 2 йил аввал очилган бўлса, ҳозирга келиб фаолиятимизда анча ўсишга эришдик, - дейди ёш ишбилармон. - Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва тури ошган. 7 дона тикув дастгоҳимиз бор. Аҳоли буюртмаси билан ҳам ишлаймиз. Қолаверса, маҳсулотимизни Қарши шаҳри ва Косон туманига ҳам тарқатамиз. Корхонамизда 4 нафар доимий ишчи меҳнат қилаётган бўлса, 10 нафари мактаб ва коллеждан келган амалиётчидир. Қолганини шогирд сифатида тарбиялаяпмиз. Қувватни кенгайтириб, маҳсулдорликни оширмоқчимиз. Шундай экан, моҳир тикувчиларни ўзимизда ишга олиб қоламиз.
Ботир Қаровнинг айтишича, бултур у ишлаб чиқаришда жиддий самарадорликка эришиб, 40 миллион сўмдан зиёд соф фойда кўрган. Бу кичик корхона учун катта натижа, албатта. Тадбиркор жорий йилда мазкур кўрсаткични янада яхшилаш, қолаверса, ўз ишига янгилик олиб кириш ниятида. Замонавий ускуна харид қилиб, кийимларга расм, турли ёзувлар босишни ташкил этиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсад қилинган.
Астойдил қилинган меҳнатнинг меваси ширин бўлади. Тадбиркорнинг ютуқлари эса эътирофсиз, эътиборсиз қолмади. У Президент соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус-2019" кўрик-танловининг туман босқичида юксак рағбатга муносиб кўрилди. Ботир Қаров "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори" йўналишида тенгсиз деб топилди.
М.ШУҲРАТОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.