Меню

Қашқадарё

09.08.2018 2368

ТАШАББУС АМАЛГА ОШДИ

Чироқчи туманида фаолият бошлаган “Улашов Хушнудбек” масъулияти чекланган жамиятининг болалар кийимлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги лойиҳаси амалга оширилишида ҳам ана шу омиллар муҳим роль ўйнади.

- Аввало, лойиҳамиз туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, ишлаб чиқаришни ташкил этишимиз учун ҳудуддаги бўш турган объект “ноль” харид қийматида берилди, - дейди тадбиркор Бунёд Турсунпўлатов. - Шунингдек, тижорат банкидан 172 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бунга ўзимизда мавжуд 120 миллион сўм сармояни қўшиб, бинони тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун мослаб жиҳозладик ва замонавий тикув машиналарини харид қилдик. Тикувчилик соҳасида маълум билим ва тажрибага эга 20 нафар маҳаллий ёшларни ишга жалб этдик. 

Эътиборли томони, жорий йилнинг февраль ойидан фаолият бошлаган корхона ярим йил ичида ички бозорда ўз ўрнини топишга улгурди. Дастлаб бу ерда 5 турдаги мавсумий болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунга келиб мактаб формалари тикиш ҳам ўзлаштирилди. Маҳсулот ҳамкорлар орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги бозорларга етказиб берилмоқда. Тадбиркорнинг таъкидлашича, эндиги режа корхона фаолиятини янада кенгайтириб, маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишга қаратилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратларда: тикувчилик корхонаси фаолиятидан лавҳалар

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!