Меню
Қашқадарё
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ВА САВДО РИВОЖИ ЙЎЛИДА
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги “Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталинди.
- Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича қатор янгиликлар жорий этилди, - дейди вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Олим Қодиров. - Хусусан, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва маълум товарлар мустасно ҳолда тадбиркорлик субъектларига товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, “вақтинча олиб кириш” божхона режими остидаги товарларни қайта экспорт қилишга давлат божхона хизматлари органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талаб бекор қилинди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилинди, саволларга батафсил жавоблар қайтарилди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлар, транспорт корхоналари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, сертификатлаштириш идоралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ҳам бўлиб ўтди ҳамда унда тизимда учраши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.
Н.ХЎЖАЕВ