Меню

Қашқадарё

20.03.2020 1207

ТАРИХИЙ ЗИЁРАТГОҲ ҚАЙТА ЧИРОЙ ОЧАДИ

Бунёдкорлик

Наврўз ободлик, орасталик айёми ҳамдир. Байрам арафасида юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжига чиқди. Маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар жойлари ободонлаштирилди, ариқ-зовурлар тозаланди, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда муқаддас қадамжолар тартибга келтирилди, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди.

Косон туманида ҳам Наврўз арафасида яна бир улуғ ишга қўл урилиб, Пудина қишлоғида жойлашган Шайх Қусам ота зиёратгоҳида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланди.

Обида қайта таъмирланиб,  зиёратчилар учун барча шароитлар яратилади.

Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона, кутубхона, нуронийлар чойхонаси, маҳалла гузари, автомобиллар тўхташ жойи, ноозиқ-овқат моллари дўкони, қушхона, кичик бозорча, ҳаммом, таҳоратхона каби иншоотлар қад ростлайди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!