Меню

Қашқадарё

17.02.2023 6527

Тарбияси оғир ёшлар билан ишлашда “1+5” тизими жорий этилди

Вилоятимизда тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турадиган ва уюшмаган ёшлар билан манзилли ишларни амалга ошириш мақсадида “1+5” тизими жорий этилиб, бундай йигит ва қизлар куч тузилмалари ҳамда тегишли давлат ва жамоат ташкилотларига бириктирилмоқда.

Воҳамизда “1+5” тизими вилоят ҳокими томонидан шу йил 7 февралда қабул қилинган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга мувофиқ ҳаётга татбиқ этилаяпти. Унга кўра, масалан, вилоят ички ишлар бошқармасига Қарши шаҳридаги Алишер Навоий, Қўрғонча, Ойдин, Комилон ва Заҳокимарон маҳаллаларида яшовчи тарбияси оғир ва профилактик ҳисобда турувчи беш нафар ёш бириктирилди. Ғузор тумани мудофаа ишлари бўлими, ўз навбатида, шу тумандаги Мустақиллик, Жарариқ, Гулшан, Ёнқишлоқ ва Қоракул маҳаллаларида истиқомат қилаётган бешта йигит билан профилактик тадбирларни амалга оширади.  Маънавият ва маърифат марказининг Косон тумани бўлими эса ҳудуддаги Арабхона, Пахтазор, Алачабоб, Гулбоғ ва Янгиобод маҳалласида яшовчи беш нафар тарбияси оғир ёш билан манзилли профилактик ишларни олиб боради.

“1+5” тизими бўйича профилактик ҳисобда турган ёшларнинг рўйхатларига доимий равишда аниқлик киритилиб, йил якунида бошқарма, ташкилот ва идоралар кесимида ҳисоботлар тақдим қилинади.

Вилоят ҳокимининг шу йил 7 февралдаги қарори билан тарбияси оғир ва профилактик ҳисобда турувчи ёшларни куч тузилмалари ҳамда тегишли давлат ва жамоат ташкилотларига бириктириш жадвали билан бир қаторда маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан вилоят ишчи гуруҳи таркиби, шунингдек, “Армия ватанпарварлик ва жасорат мактабишиори остида уюштириладиган, 2023-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ва жорий йилда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи томонидан ҳарбий-маъмурий сектор кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этиладиган 10-кунликЖасорат мактабийиғинларини ўтказиш жадвали ҳам тасдиқланган. Сўнгги жадвалга кўра, тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турувчи ва уюшмаган ёшлар иштирокидаги  Жасорат мактабийиғинлари шу йил февраль ва августда Муборакда, июнь ва октябрда эса Нуристонда дала ўқув майдонларида ўтказилади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!