Меню

Қашқадарё

07.09.2021 2408

ТАРАҒАЙНИНГ ФУСУНКОР МАНЗАРАЛАРИ

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 июндаги тегишли қарорига асосан, Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғида келгуси йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ўн кунлигида “Тарағай баҳори” фестивалини ўтказиш режалаштирилган.

Дарҳақиқат, туманнинг энг чекка ва тоғли қишлоқларидан бири саналган Тарағай нафақат ўзининг тарихий қадамжолари, балки бетакрор табиий манзаралари, боғдорчилик ва зироатчиликда эришаётган ютуқлари ҳамда миллий таомлари, анъана ва қадриятлари билан ҳам алоҳида ажралиб туради ва шу боис катта туристик салоҳиятга эга.

Юқоридаги суратларда Тарағайнинг сўлим ва ўзига хос манзаралари акс этган. 

 

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!