Меню
Қашқадарё
Таом таъмини яхшилайдиган қошиқ ихтиро қилинди
Японияда овқат таъмини яхшилашга қодир "ақлли" қошиқ ишлаб чиқарилди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Kirin Holdings технология компанияси ходимлари Elecisspoon номини олган ушбу ошхона жиҳози ихтирочилари бўлган.
Муҳандисларнинг айтишича, улар тайёрлаган ишланма таомни аслидан кўра тузлироқ ва мазалироқ қилиш учун электр импульсидан фойдаланади ҳамда бу парҳез ушлаб, нимтатир овқатлар ейдиган одамларга ёрдам беради.
Elecisspoon тўртта электр интенсивлиги созланмасига эга. Ихтирочилар ҳатто унинг энг юқори даражаси ҳам одам учун хавфли эмаслигини айтган. Бироқ компания улар ишлаб чиқарган қошиқдан юз нерв касаллигига чалинган кишилар, металлга аллергияси бўлганлар ва тиббий имплантация амалиётини бошдан кечирганлар, шунингдек, ҳомиладор аёллар фойдаланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантирган.